Гвардиола Бразилия терма жамоасида ишлаши мумкин?!

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бразилия терма жамоасида бош мураббийлик қилиши мумкин. Бу ҳақда кўплаб нашрлар хабар бермоқда.  

Маълумотларга кўра, бразилияликлар Тите ўрнига айнан Гвардиолани муносиб номзод, деб ҳисобламоқда. Бироқ испаниялик мутахассис бу фикрга розилик билдирмади.

"Улар учун яхши бразилиялик мураббийлар етарлича. Қайтараман, бу мамлакатда савияли мураббийлар етарлича. Мавзу ёпилди", - деди "шаҳарликлар" бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтдаги Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите аввалроқ Қатардаги мундиалдан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!