Гвардиола: Бу ерда қиладиган ишларим қолган

Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” билан янги шартнома тузганига изоҳ берди. У клубда 2023 йилнинг ёзигача фаолият кўрсатади.

- Клубда қолишимнинг асосий сабабчиси бошқарувдаги инсонлар бўлди. Улар мени ёмон кунларимда ҳам қўллаб-қувватлаган.

Охирги бир ҳафта давомида музокара ўтказдик. Ҳамкорликнинг яхши-ёмон томонларини тарозига кўриб қўйдик ва уни давом эттириш ҳаммамиз учун ҳам фойдали бўлади, деган қарорга келдик. Чунки бу ерда ҳали қилинмаган ишларимиз бор ва клубда бошлаганларимизни охирига етказиб қўйиш керак, - деди Гвардиола.

Испаниялик мутахассис Манчестер шаҳри жамоасида 2016 йилдан бери фаолият юритмоқда. Унгача Гвардиола “Барселона” ва “Бавария” каби гранд клубларни муваффақиятли бошқарган.

Расман! Гвардиола “Сити” билан янги шартнома имзолади. Унинг муддати қачонгача? (фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!