Гвардиола: Бу футбол, мағлубиятни ҳам қабул қила билиш керак

"Натижаларни яхшилаш ва ишончни қайтариш учун янада юракдан ўз устимизда ишлашимиз керак. Мавсум якунигача ҳали анча вақт бор. Биз ҳали барча совринлар учун кураш олиб бормоқдамиз. Рақиб бугун фантастик гол киритди. Бу футбол. Биз бу ғалабани тўғри қабул қилишимиз ва ишлашда давом этишимиз зарур.

"Лестер"га қарши ўйин ҳам "Кристал Пэлас"га қарши ўйинни эслатиб юборди. Биз ҳаракат қилдик, гол урдик, аммо якунда рақиб ғалаба қозонди. Энди бор эътиборни "Саутгемптон"га қарши беллашувга қаратамиз", - деди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!