Гвардиола даврида "Манчестер Сити"нинг трансфер харажатлари 2 миллиард еврoдан ошди
Антуан Семеньони 72 миллион еврoга сотиб олиш орқали "Манчестер Сити" Хосеп Гвардиола бошчилигидаги умумий трансфер харажатларини 2 миллиард еврoдан оширди.
2016 йил ёзидан, яъни Гвардиола "Сити"ни қабул қилиб олган пайтдан бери, ҳеч бир мураббий шунча миқдорда харажат қилмаган. Бу кўрсаткич бўйича ундан кейин Диего Симеоне турибди — у даврда "Атлетико" 1,22 миллиард еврo сарфлаган. Учинчи ўринда эса Антонио Конте (1,19 миллиард еврo).
Шу давр мобайнида фақат уч мураббий биргина клубда 1 миллиард еврoдан ортиқ маблағ сарфлаган:
Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"),
Диего Симеоне ("Атлетико"),
Микел Артета ("Арсенал").
Умуман олганда, Гвардиола фаолияти давомида бошқарган клублар трансферлар учун жами 2,58 миллиард еврo сарфлаган. Бу кўрсаткич билан у барча мураббийлар орасида мутлақ етакчи ҳисобланади.
Ундан кейин қуйидагилар жой олган:
Жозе Моуринью — 1,99 миллиард еврo,
Карло Анчелотти — 1,8 миллиард еврo,
Массимилиано Аллегри — 1,6 миллиард еврo,
Диего Симеоне — 1,55 миллиард еврo.



Фикрлар