Гвардиола ЕЧЛ ярим финал учрашувлари ҳақида фикр билдирди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги илк ярим финал ўйинлари натижаларига фикр билдирди. 1/2 финалда "ПСЖ" - "Бавария" (5:4), "Атлетико" - "Арсенал" (1:1) учрашувлари бўлиб ўтди.
“Футбол ҳамма жойда гўзал. Бу яхши ўйин бўлди (ПСЖ" - "Бавария"), ажойиб! Эртаси куни "Атлетико" ва "Арсенал" ўртасида ўйин бўлди, бошқача услубда, лекин жуда яхши. Футбол ҳақиқатан ҳам гўзал!", - дея Гвардиоланинг сўзларини машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида келтирмоқда.
Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби - ПСЖ.

Фикрлар