Гвардиола энди клубларда ишламайди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунлангач, инглиз клубини тарк этганидан кейин фаолиятида бир йиллик танаффус қилади. 55 ёшли мутахассиснинг клуб футболига қайтиши эҳтимоли жуда паст. Бу ҳақда журналист Серхио Гонсалес X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қилди.

Манба маълумотига кўра, Гвардиола фақат терма жамоада ишлаш таклифини олсагина мураббийлик фаолиятига қайтади.

Таъкидланишича, испаниялик мутахассиснинг “Манчестер Сити”даги ўрнини унинг собиқ ёрдамчиси Энцо Мареска эгаллайди. У Гвардиола кетганидан кейинги кунданоқ вазифага киришиш бўйича келишувга эга.

Аввалроқ бир нечта нуфузли инсайдерлар Гвардиоланинг келаси ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши ҳақида хабар беришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!