Гвардиола энди МЮнинг собиқ ҳимоячисини қўлга киритмоқчи

Англиянинг “Вест Бромвич Альбион” жамоаси ҳимоячиси Жонни Эванс ушбу ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. “Sky Sports”нинг хабар беришича, 29 ёшли футболчининг хизматларига “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда.

Юқорида номи тилга олинган манбанинг таъкидлашича, “шаҳарликлар” бу борада музокараларни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Эванс “Манчестер Сити”нинг ашаддий рақиби – “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси саналади.

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” мураббийи Хосеп Гвардиола бу мавсум икки ҳимоячи сотиб олишга улгурган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)