Гвардиола Фоден ва Бернарду Силвани таққослади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячилари Фил Фоден ва Бернарду Силва ҳақида фикр билдирди.
Англиялик футболчи португалиялик юлдузнинг жамоадаги эҳтимолий вориси сифатида кўрилмоқда. Аввалроқ Бернарду Силва мавсум якунланганидан кейин эркин агент сифатида клубни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Улар жуда турлича футболчилар. Фил рақиб жарима майдончаси яқинида анча хавфлироқ ҳаракат қилади, Бернарду эса ўйинни умумий маънода яхшироқ ўқийди", — деди Гвардиола.
Чоршанба куни "Манчестер Сити" Премьер-лигада ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Фоден ушбу баҳсда икки голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар