Гвардиола ғалати трансферга қўл урди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоаси таркибида “Ювентус”нинг қария ҳимоячиси Леонардо Бонуччини кўрмоқчи.

Одатда, гранд жамоалар узоқ муддат ўйнайдиган ёш ва истеъдодли футболчиларни оларди. Бироқ, Гвардиола ёши 33дан ўтган Бонуччи яна бир неча йил давомида жамоага катта фойда келтиришига ишонмоқда.

Бу трансфер келаси ёзда амалга оширилади. Бонуччи жорий мавсумда А Серияда саккизта учрашувда иштирок этиб, ҳимода ишончли ҳаракат қилиш баробарида рақиблар дарвозасига бир жуфт гол ҳам урди.

Футболчининг туринликлар билан шартномаси 2024 йилгача давом этади ва унинг трансфери 18 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!