
Гвардиола ғалати трансферни амалга оширди
“Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоасининг афсонавий ўйинчиси Пол Скоулз Хосеп Гвардиоланинг трансфер танловига муносабат билдирди.
Маълумки, “Манчестер Сити” ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида ўз таркибига ПСЖдан италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннаруммани қўшиб олди.
- Гвардиола жуда ғалати трансферни амалга оширди, деб ҳисоблайман. Мен Доннаруммани жуда яхши кўраман, у ажойиб дарвозабон ва уни қачон бўлса ҳам “Манчестер Юнайтед”га олган бўлардим. 40 миллион фунтга бу зўр трансфер.
Аммо Пепнинг жамоасидаги дарвозабонлар керак бўлса, ҳимоя ва ярим ҳимоячи вазифасини бажаришга ҳам тайёр бўлиш керак. Жанлуижи Доннарумма оёқда яхши ўйнай олмайди. Луис Энрике ҳам айнан мана шу сабаб уни ПСЖдан кетказди.
Мен Доннаруммани “Манчестер Сити” дарвозабони сифатида ҳеч қабул қила олмаяпман, - деди Пол Скоулз.
Жанлуижи Доннарумма ўтган мавсумда ҳам ПСЖнинг асосий дарвозабони сифатида ўйнади. 26 ёшли голкипер жами 47 та учрашувда қатнашиб, шулардан 17 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Фикрлар