Гвардиола ҳужумчисини "Юве"га бериб қўймоқчи эмас

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэл Жезус "Ювентус"нинг ёзги трансфер вақтида асосий мақсадларидан бири сифатида тилга олинаётган эди.

Бироқ, "шаҳараликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб раҳбариятига бразилиялик футболчи учун таклиф қабул қилмасликларини сўраган.

Жорий мавсумда Жезус манкунианликлар сафида барча турнирларда 39 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!