Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Гвардиола: "Ҳусанов учун осон эмас"

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 6

Мураббий футболчимиз ҳақида фикр билдирди

Англия Премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган баҳсда "Манчестер Сити" "Челси"ни 3:1 ҳисобида енгди. Мазкур баҳсдан сўнг Хосеп Гвардиола ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ва ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"У учун осон эмас. У бир марта машқ қилди, сўнгра Николас Жексон, Коул Палмер, Нони Мадуэке, Жадон Санчога қарши ўйнашга тўғри келди. Бу ёш ўйинчи, бу жараённинг бир қисми. У хали ўрганади. Бундай вазиятлар ўйинчининг энг яхши сабоқ олишига сабаб бўлади" . 

"Сити" футболчилари у билан. Ҳамма хато қилади. Мухлисларимиз ҳар доим янги футболчиларни қўллаб-қувватлайдилар. Ҳусанов ҳали ёш, ўрганиб кетади", - деди испаниялик мутахассис. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ