Гвардиола Ҳусановни нима сабабдан захирада қолдиргани ҳақида фикр билдирди

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Лейтон Ориент"га қарши (2:1) беллашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. У марзкаий ҳимоя позициясида нима сабабдан Рейс ва Диашни асосий таркиб вакиллари сифатида танлаганига изоҳ берди.  

Кўпчилик "Сити" бу ўйинда осон ғалаба қозонишини ва асосий таркибда жамоага янги келиб қўшилган ҳимоячилар Витор Рейс ва Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушишини кутаётганди. 

"Режа бўйича Рубен Диаш 45 дақиқа ўйнаши керак эди. Сабаби, у жароҳатдан энди тузалиб қайтганди. Мен янги келган ҳимоячилар Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни асосий таркибда бир вақтда майдонга туширишни истамадим. Бу жуда катта риск бўларди. Мен янги келганларнинг ёнида бир нафар тажрибали ҳимоячи бўлишини хоҳладим. Жон Стоунз иккинчи таймда ажойиб ўйин ўтказди. Ўзгаришларнинг сабаби шу эди". 

Маълумот ўрнида, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" навбатдаги беллашувини 11 февраль куни Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Болельщик
08/02/2025 20:44
Отанга рахмат