
Гвардиола Ҳусановнинг “Челси”, “Ньюкасл”, “Реал” ва “Ливерпуль”га қарши ўйинларини баҳолади
Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида “Манчестер Сити” “Тоттенхэм” билан баҳс олиб боради. Мазкур тўқнашувдан аввал жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида иштирок этиб, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа янги трансферлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Шахсан мен учун улар яхши таассурот қолдиришди, машғулотларга ажратилган вақтни ҳисобга олган тақдирда ҳам.
Айниқса, Ҳусанов “Челси”, “Лейтон Ориент”, “Ньюкасл Юнайтед”, “Реал Мадрид” ва “Ливерпуль”га қарши ўйнаб, самарали ҳаракат қилди. Бу эса мен учун манзур келди.
Шу билан бирга, Мармуш ҳам шундай таассурот қолдирди. Нико эса камроқ ўйнади, лекин у ҳам жуда яхши ҳаракат қилди" – дея таъриф бериб ўтди, испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар”нинг навбатдаги учрашуви 26 февралдан 27 февралга ўтар кечаси соат 00:30 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар