Гвардиола Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола миллий Италия терма жамоасини қабул қилиши мумкинлиги борасида ўз қарорини қабул қилди.

Машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Гвардиола Италия терма жамоасини бошқариш ҳақидаги таклифни рад этган. Романонинг таъкидлашича, Пеп бу ҳафта давомида фаолиятини Италия терма жамоасида давом эттириш имкониятини кўриб чиққан, аммо охир-оқибат оиласига кўпроқ вақт ажратиш, куч-қувватини тиклаш ва футболга кейинроқ қайтишни маъқул кўрган.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиоланинг сўнгги иш жойи Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бўлган. У ерда мураббий ўн мавсум давомида жамоа билан бирга олти марта Англия Премьер-лигасида зафар қучди ва бир бор Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!