Гвардиола жамоаси ғалаба қозона олмагани сабабини очиқлади

Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашаётган “Манчестер Сити” 19-тур учрашувида “Сандерленд” майдонида голсиз дуранг қайтди ва пешқадам “Арсенал” билан фарқ очкогача кўпайди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйин натижаси ҳақида фикр-мулоҳазаларини  билдириб ўтди.

- Сафар учун жуда оғир жой. Биз дарвоза олдида қанча имкониятларни бой бердик, улар эса унчалик ҳам қийин вазиятлар эмас эди. Улардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда режадаги вазифаларни бажара олмадик, аммо умуман олганда ўйин жуда яхши ўтди.

Ҳимоя чизиқларини очиш, улардан ўтишда хотиржамликни сақлаш керак. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, йигитлар бор кучини берди. Ҳозир уларнинг боши бироз эгилган, аммо биз аксинча, уларнинг руҳини кўтаришимиз керак, чунки уч кундан кейин бизни “Челси”га қарши қийин ўйин кутиб турибди.

Биз етарлича голли имкониятлар яратдик, иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда эса фидойилик ва хоҳиш бошқача эди. Имкониятлар етарли бўлди: Савиньода икки марта, шунингдек Доку, Фоден ва Холандда ҳам шундай имкониятлар бўлди. Аммо афсуски, улардан фойдалана олмадик, - Гвардиола BBC журналистларига берган интервьюсида.

Кейинги турда “Сандерленд” 4 январь куни “Тоттенхэм”га қарши ўйнайди, “Манчестер Сити” эса шу куни “Челси” билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!