Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида гапирди
“Манчесртер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Жоау Канселунинг келажаги ҳақида фикрларини билдирди.
“Жоау биз билан машғулотларда қатнашяпти. Кўрамиз балки, жамоада қолар балки, яна ижарага кетади. Машғулотлар вақтида бир-биримиз билан саломлашиб, суҳбатлашяпмиз.
Нима бўлиши унинг агентига боғлиқ, биз унга бошқа ўйинчилар каби ҳурмат кўрсатишимиз керак.
У яхши савиядаги футболчи, нима бўлишини кўрамиз энди”,- деди Гвардиола матбуот амжуманида.
2023 йилнинг бошида испаниялик мутахассис ва португалиялик футболчи ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан эди. Шундан сўнг қанот ҳимоячиси ижара асосида “Бавария” ва “Барселона” сафида тўп сурди.
Фикрлар