Гвардиола катта муаммо олдида қолган "Манчестер Сити" мухлисларига мурожаат қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси томонидан клубга қўйилган молиявий қоидаларни бузиш бўйича айбловларга муносабат билдирди. 

Маълумотларга кўра, текширув натижасида «Манчестер Сити» аниқланган қоидбузарликларнинг катта қисми бўйича айбдор деб топилган. Энди клуб катта миқдорда жарима, совринлардан маҳрум этиш ёки Премьер-лигадан четлатилиш хавфи остида қолмоқда.

- Мен доим, ҳозир ҳам ва келгусида ҳам ўз клубим, унинг эгаси, бошқарув раиси, Ферран Сориано, футболчилар, ходимлар, Энцо Мареска ва сизлар – бизнинг бетакрор мухлисларимиз томонида бўламан. 

Бир нарсани жуда аниқ айтмоқчиман: бу синовдан биз бирга ўтамиз. Мен сизларнинг ҳар бирингизни яхши кўраман, – дея ёзди Гвардиола ўз ижтимоий тармоқларида.

Хосеп Гвардиола 2016 йилдан 2026 йилгача «Манчестер Сити» бош мураббийи сифатида ишлаган. Тергов материалларида эса 2009–2018 йиллар орасидаги молиявий қоидбузарликлар тилга олинган. Гвардиола қўл остида клуб Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, Англия чемпионлигини олти марта қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!