Гвардиола: "Кевин яна бир муҳим голни урди"

BEPUL PROPAN

Англия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" учрашуви якунланди. Ўйин "шаҳарликлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Беллашувдаги ягона голни эса 35-дақиқада Кевин де Брюйне ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Баҳсдан сўнг Хосеп Гвардиола Кевин Де Брюйненинг ғалаба голини киритгани ҳақида фикр билдирди. 

"Кевин яна бир муҳим голни урди. Мен унга фақат энг яхшисини тилайман. Бу йиллар давомида усиз жамоани бошқариш имконсиз эди. Де Брюйне - ақл бовар қилмайдиган даражада кучли футболчи", - дея испаниялик мураббийнинг сўзларини келтиради "Sky Sports".

Гвардиола шогирдлари кетма-кет бешинчи ўйинда ғалаба қозониб, АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Манчестер Сити" ҳисобида 64 очко бор. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов мазкур ўйин учун умумий қайдномадан ҳам жой олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!