Гвардиола Клоппга тан берди
Ads

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола кеча бўлиб ўтган "Ливерпул"га қарши (1:0) баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ҳамкасби Юрген Клоппга нисбатан илиқ фикрларни билдириб ўтди.
"Бугун бизни режаларимиз ўхшамади, аммо, менга "Ливерпул"нинг ўйини жуда ёқди. Балким Клопп майдонда ҳақиқий ҳужумкор жамоани шакллантира оладиган ягона мураббий бўлса керак. 
"Ливерпуль" тўпсиз ҳолатда ҳам, тўп билан ҳам бирдек фаол  ҳаракат қила олади. Ўйлайманки бунақа ҳужумкор жамоа дунёда ягона бўлса керак", - дейди Гвардиола Sky Sportsга берган интервьюсида.