
Гвардиола: "Кучли бўлиб қайтамиз"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг жорий мавсумдаги ҳаракатларини баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда ва Чемпионлар Лигасидан тарк этди.
- Бу мавсумда биз аввалги "Сити" каби ўйнамадик. Биз билган "Сити" жуда ажойиб эди... Тез орада кучли бўлиб қайтамиз, - деди испаниялик мутахассис.
АПЛнинг 27-турида Абдуқодир Ҳусанов жамоаси сафарда "Тоттенхэм"ни кичик 0:1 ҳисобида мағлуб этди. Мавсум якунида жамоани саккиз футболчи, жумладан Кевин Де Брюйне ва Илкай Гюндоган тарк этиши кутилмоқда. Шунингдек, дарвозабон Эдерсон, ҳимоячи Жон Стоунз ва бошқа баъзи асосий таркиб футболчиларига янги клуб топиш тавсия этилган.
Фикрлар