Гвардиола кутилмаганда “Манчестер Сити”дан кетиши мумкинлигини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан ҳамкорликни 2027 йилнинг ёзигача узайтиришга кўнганига қарамай, Манчестерни тарк этиши мумкинлигини айтди.

- Мен бу ерда ўтган даврда қўлга киритилган ютуқлар учун эмас, балки ўзимни бахтиёр ҳис қилаётганим ва келажакда ҳам “Сити”нинг муваффақиятларга етаклаш истагим борлиги учун қолдим.

Агар бу вазият бошқача бўлганида қолмаган бўлардим. Мен – муаммо эканимни ҳис қилишни истамайман. Фақат шартнома туфайли қолишни хоҳламайман, - деди Хосеп Гвардиола.

“Манчестер Сити” ноябрь ойида кетма-кет олти учрашувда ғалаба қозона оламагани туфайли жамоа ва бош мураббий Хосеп Гвардиола жиддий танқидлар остида қолиб кетганди. Қолаверса, испаниялик мутахассис чемпионлик учун курашдаги асосий рақиб “Ливерпуль”дан ҳам “калтак еди”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!