Гвардиола: "Манчестер Сити"да шунча вақт ишлаб келаётганимдан ҳайратдаман

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "шаҳарликлар" бошқарувида узоқ вақт қолаётганидан ҳайратда эканини тан олди. Испаниялик мутахассис 2016 йилнинг ёзидан буён "Сити"ни бошқариб келмоқда.

У АПЛ клубига ўтишдан олдин "Бавария" ҳамда "Барселона" клубларини бошқарган ва у эрда мос равишда уч ва тўрт йил ишлаган. Премьер-лиганинг бошқа клубларида тез-тез мураббий алмашаётганидан ҳайрон бўласизми, деган саволга Гвардиола қуйидагича жавоб берди:

"Йўқ, лекин мен "Манчестер Сити"да шунча вақт ишлаганимдан ҳайратдаман. Замонавий футболдаги тўққиз йил ҳақиқатан ҳам узоқ вақт", - деди Пеп "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида. 

Эслатиб ўтамиз, Англия лига кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" жамоалари учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
30/10/2024 17:45
Pep endi Terma jamoa olib chempion bulsa tarixdagi eng zur murabbiyga aylanadi