Гвардиола "Манчестер Сити"га янги сардор танлади

CHERY AUTO

Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг янги сардори бўлди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола маълум қилди.

Tecno

"Мураббийлик фаолиятимда илк бор сардорни ўзим танладим. Ўтган мавсумда содир бўлган воқеа менга ёқмади ва бу мавсум жамоа номидан қарор қабул қилишни ўзимга олдим. Баъзан бошлиқ бўлишни хоҳлайман. Мен тўрт нафар сардорни танладим, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин яна бир ёки икки нафар сардор қўшаман.

Эрлинг Холанд ёш, лекин у сардор бўлиш нима эканини тушунишни бошлаши керак, умид қиламанки, у бу ерда яна кўп йиллар қолади ва шунинг учун эртами-кечми у бу ролга асосий даъвогар бўлади.

Бизда Бернарду, Рубен Диаш, Родри ва Илкай Гундоган каби лидер футболчилар бор. Улар ҳар доим жамоани, жамоадошларини ва клубни биринчи ўринга қўйишлари ва доимий равишда "жамоа учун энг яхшиси нима?" деган саволни ўзларига бериб туришлари керак. Сардорлар жамоа учун энг тўғри қарорни топганларида, хатога йўл қўйишга ҳаққилари бўлмайди.

Менимча, Бернарду йиллар давомида биз учун ажойиб етакчи бўлди. Ҳар доим қийин паллаларда ўзини кўрсатиш кераклигини тушунарди", — деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!