Гвардиола "Манчестер Сити"нинг айрим футболчиларига қўшимча таътил беришга қарор қилди
Европа чемпионатида иштирок этган “Манчестер Сити” футболчилари клуб қароргоҳига кечроқ қайтишлари мумкин. Гап терма жамоаси билан плей-оффга қадар етиб борган футболчилар тўғрисида кетмоқда.
Журналист Жек Гаганнинг маълум қилишича, Жереми Доку, Кевин де Брёйне (иккаласи – Бельгия), Натан Аке (Нидерландия), Рубен Диаш, Бернарду Силва (иккаласи – Португалия) ва Мануэль Аканжига (Швейцария) Хосеп Гвардиола томонидан қўшимча таътил берилган. Ушбу футболчилар жамоа машғулотларига август ойи бошидан қўшилишлари мумкин.
“Манчестер Сити” мавсумолди тайёргарлик доирасида илк ўртоқлик учрашувини 24 июль куни Шотландиянинг “Селтик” клубига қарши ўтказади.
Евро-2024 финалида Испания терма жамоаси Англия (2:1) устидан зафар қучди ва ўз тарихида 4-марта қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Фикрлар