Гвардиола "Манчестер Сити"нинг муаммоси нимада эканлигини айтди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" сўнгги ўйинларда мудофаа чизиғида анча ишончсиз ўйин кўрсатмоқда. "Шаҳарликлар" яқинда "Фулхэм"га қарши кечган баҳсда 4 та тўп ўтказиб юборганига қарамай, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди (5:4). Аввалроқ жамоа "Лидс" (3:2), "Баер" (0:2) ва "Ньюкасл"дан (1:2) иккитадан гол ўтказиб юборганди.

Tecno

- Бизнинг ҳимоямиз етарли даражада яхши. Албатта, индивидуал хатолар ҳам бўлиб туради, лекин гап фақат бунда эмас. Масалан, "Фулхэм" билан ўйинда муаммо умуман бошқа эди - майдоннинг юқори қисмида тажовузкорлик етарли эмас эди. Биз етарлича босим ўтказмадик, шунинг учун шундай бўлди. Биз тўп дарвозамиздан узоқда бўлганида ўзимизни анча хавфсиз ҳис қиламиз, аммо ўйинчилар бутун 95 дақиқа давомида ритмга дош бера олишмайди. Бунинг устида ишлашимиз керак, - деди "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола "Сандерленд"га қарши шанба кунги ўйин олдидан.

"Шаҳарликлар"нинг "қора мушуклар"га қарши жанги Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!