Гвардиола
Ads
 
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"ни чемпионлик учун курашига қодир эмас, балки Жозе Моуриньо шогирдлари бундан буёғига зўр ўйнаган тақдирда ҳам тўртинчи ўрин учун курашади, деб ҳисоблайди.
 
- "Манчестер Юнайтед"нинг ўйинларини кўрдим, - дейди Хосеп Гвардиола. - Улар ғалабага муносиб ўйин кўрсатган учрашувларда ҳам дуранг ўйнади. Албатта, "Манчестер Юнайтед" кучли клуб, истеъдодли ўйинчилари ва ажойиб мураббийи бор. Лекин улар энди чемпионлик учун курашолмайди. Тўртинчи ўринни эгаллашга эса кучлари етади.
 
АПЛда 14-турдан сўнг "Манчестер Юнайтед" 21 очко билан олтинчи поғонада бормоқда. "Манчестер Сити" эса 30 очко билан тўртинчи поғонада қайд этилган.