Гвардиола машҳур шогирди ўрнида 17 ёшли футболчини ўйнатмоқчи
“Манчестер Сити” юлдузиларидан Бернарду Силва ёзда жамоа билан шартномани узайтирган бўлса-да, мавсум якунланиши билан бшқа клубга ўтиб кетиши мумкин.
Португалиялик футболчининг шартномасида ҳар қандай клуб уни 2024 йилнинг ёзида 50 миллион еврога трансфер қилиш мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Табиийки, кимматбаҳо ўйинчи учун бундай сумма белгилангани харидорларга имконият сифатида баҳоланмоқда.
Бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳозирдан Бернарду Силва ўрнини босадиган ўйинчи топиб қўйди. Испаниялик мутахассис ПСЖда порлай бошлаган 17 ёшли Уоррен Заир-Эмерини Англия Премьер-лигасига олиб келмоқчи.
ПСЖ тарбиялаган ўйинчининг трансфер сумммаси 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар