Гвардиола нега Холандга танбеҳ берди?

  • 07 May 10:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Лидс” устидан 2:1 ҳисобида қийин ғалабани қўлга киритди.

“Шаҳарликлар”дан Илкай Гюндоған дублга эришди. Германиялик футболчининг голларидан кейин ҳакам рақиб дарвозасига пенальти белгилади.

Хет-трик қилиш мақсадида 11-метрлик нуқтага яқинлашган Илкай Гюндоған дарвозани ишғол қила олмади. Шундан кейинги ҳужумда “Лидс” ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Пенальтидан кейин Хосеп Гвардиола Эрлинг Холандга қаттиқ танбеҳ бераётган вазият мутахассислар эътиборига тушди. Испаниялик мураббий норвегиялик ҳужумчига уч маротаба пенальтини ўзи тепиши кераклигини уқтирди. Лекин 22 ёшли тўпурар бу имкониятни жамоа сардорига берди. Бу вазият Хосеп Гвардиолага ёқмади.

Comments

You must be logged in to commet!