Гвардиола: "Ўйин яхши ўтди, аммо ғалаба қозона олмадик"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

— Умуман олганда, ўйин яхши ўтди, айниқса биринчи бўлимда. Бизда қийинчиликлар бўлди, аммо футболчилар қайтиб келяпти, жамоада жуда яхши руҳни кўрдим.

Доминик Соланкенинг биринчи голи ҳақида:

— Агар марказий ҳимоячи ҳужумчига шундай ҳаракат қилса, бу пенальти ҳисобланадими? Албатта, шундай-ку.

Премьер-лигада чемпионлик пойгасидан воз кечиш мумкинлиги ҳақида:

— Олдинда ҳали 14 та ўйин бор экан, қандай қилиб? Имконият бор экан, умид ҳам доим бўлади.

Жамоанинг ҳолати ҳақида:

— Эрлинг Холанд яхши формага қайтди. Нико О’Райли, Бернарду Силва ва Родри марказда бизга жуда катта жисмоний куч ва устунлик берди. Охирги ўйинларда тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам барқарор эмас эдик. Бу жиҳатни яхшилашимиз керак.

— Биз керакли жараённи яхши бажардик: имконият бўлганда тезкор ҳужумга ўтдик, жарима майдони атрофига етиб бордик, бирга-бир вазиятлар яратдик, аммо ҳатто зарба ҳам бермаган пайтларимиз бўлди. Буни албатта яхшилаш лозим.

Умуман ўйин ҳақида:

— Бу жуда яхши ўйин бўлди. Афсуски, ғалаба қозона олмадик.

"Тоттенxэм"га қарши ўйин режаси ҳақида:

— Режа тўпни назорат қилиш, гол уриш ва гол ўтказмаслик эди. Кейин эса футболчилар фарқни яратишди.

Алмаштиришлар ҳақида:

— Янгича энергия билан гол уришга ҳаракат қилиш учун алмаштиришлар қилдик.

Родрини алмаштиргани ва қизил карточка хавфи ҳақида:

— Йўқ, бу сабаб эмас эди. Бу ҳужумда янги энергия бериш, Фил Фоденни олдинги чизиққа олиб чиқиб, унинг истеъдоди билан гол уришга уриниш қарори эди.

Рақибнинг биринчи голи ва VAR ҳақидаги саволга:

— Яна шу ҳолат… Сиз ўзингиз кўрдингизми? Марк Гехи тўп билан эди, орқадан тепилди ва натижада гол ҳисобланди. Нима дей оламан? Ҳеч нима. Яна бир ҳолат, — дея жавоб берди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!