Гвардиола ўйиндан кейин икки ҳимоячининг жароҳат олганини тасдиқлади

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Йошко Гвардиолнинг жароҳати жиддий бўлиши мумкинлигини айтди. Шунингдек, у "Челси"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида Рубен Диаш ҳам жароҳат олганини тасдиқлади.

- Эртага кўрамиз. Гвардиолнинг ҳам, Рубеннинг ҳам ҳолати яхши кўринмаяпти. Нима бўлганини аниқлаймиз.

- Диаш ҳам жароҳат олдими? 

- Ҳа, шундай кўринади.

- Тўқнашув ёки мушак билан боғлиқми?

- Ҳа, шундай. Мен ҳали шифокор билан гаплашмадим, лекин агар Рубен майдондан чиққан бўлса, демак, у ниманидир ҳис қилган, — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиол 50-дақиқада захирага олинди. Унинг ўрнига ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов майдонга туширилди. 81-дақиқада эса Натан Аке жароҳат олган Рубен Диашнинг ўрнини тўлдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!