Гвардиола ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди

TIGGO 2 PRO

Пеп Гвардиола ПСЖдан учралган мағлубият (2:4) ҳақида фикр билдирди. 

"Биринчи бўлимда уларда имкониятлар бўлди. Шунингдек, бизда ҳам. Бироқ рақибларимиз биздан яхшироқ ўйин кўрсатди. 

Биз беш дақиқада иккита гол урдик. Кейин эса улар 5 дақиқада иккита гол урди. Бу уларга ишонч берди. Улар яхшироқ ва тезроқ эди. 

Майдондаги энг яхши жамоа ғалаба қозонди. Бизда сўнгги имконият бор. Ўз уйимизда "Брюгге"га қарши ўйнаймиз. Агар ғалаба қозона олмасак, плей-оффга чиқишга лойиқ эмасмиз. Бу ҳақиқат. Бизда етарлича очко йўқ ва буни қабул қилишимиз керак"
, - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи "TNT Sports" телеканалига берган интервьюсида. 

Айни вақтда "шаҳарликлар" ЕЧЛ турнир жадвалида 8 очко билан 25-поғонани банд этиб турибди. Биласиз, ЕЧЛда илк 8 поғонани банд этган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финал босқичга йўл олади. 9дан то 24-ўрингача бўлган жамоалар 1/8 финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!