Гвардиола қилган ишни Клопп ҳам уддалади

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия премьер-лигасининг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки ушбу соврин учун шунингдек Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») ва Найжел Пирсон («Уотфорд») каби мутахассислар ҳам кураш олиб боришган эди.

Эътиборлиси, германиялик мутахассис шу тариқа бир мавсумда 4 марта ва қаторасига икки ой ойнинг энг яхши мураббийи бўлди ҳамда бу борада “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади.

Маълумот учун, Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" айни дамда 20 та турдан сўнг АПЛда 58 очко жамғарган ҳолда яққол пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!