Гвардиола: Санчо бир қарорга келиб бўлган

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Боруссия Дортмунд" хавбеки Жейдон Санчонинг англияликлар таркибига қайтиши борасида тўхталиб ўтди.

"Санчо "Сити"дан кетишга қарор қилиб бўлган, энди нима учун яна ортга қайтиши керак? Бунда ҳеч қандай маъно йўқ. У "Боруссия"га вақти келиб "Сити"га қайтиш учун кетган деб ўйламайман.

Бизга узоқ йиллар тўп сурадиган футболчилар керак. Чунки кимдир кетса, унинг ўрнини бошқа бир футболчи билан тўлдириш керак бўлади", - дейди Гвардиола.

Жорий мавсумда Санчо Германия чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 17 гол ва 16 голли узатма берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)