Гвардиола шармандали мағлубиятга изоҳ берди
Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"нинг кетма-кет 5 мағлубиятидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
АПЛ 12-турида "шаҳарликлар" "Тоттенхэм"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу улар учун кетма-кет 5-мағлубият бўлди.
"Биз айни вақтда заифмиз ва ўзимизни ҳимоя қилма олмадк. Учрашувни яхши бошладик, бироқ вазиятларни голга айлантиришда муаммога дуч келдик. Шундан кейин бу вазифа яна ҳам қийинлашди.
Бир-биримизни айблай олмаймиз. Бирга бўлишимиз ва аввал қилган ишимизни давом эттиришимиз керак. Қочиб кетиш? Мутлақо йўқ. Биз туришимиз ва ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлишимиз шарт. Кучимизни белгилайдиган жиҳат, мағлубият онларида қандай курашишимиздир. Бу мавсум қандай якунланишини билмайман. Лекин футболчиларга бир сония ҳам ишонишни тўхтатмайман.
Дунёда кетма-кет 8, 9, 10 йил муваффақиятни сақлаб қолган жамоа йўқ. Албатта, ҳозир ҳаммаси жойида эмас. Бироқ биз нима бўлаётганини таҳлил қилишга ҳаракат қиляпмиз. Келгуси ўйинга тайёргарлик кўрамиз ва кейин нима бўлишини кўрамиз", - деди "шаҳарликлар" устози.
Фикрлар