Гвардиола шогирдини "Барса"га бермади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумкор футболчи Бернарду Силва хизматларидан келаси йили ҳам фойдаланадиган бўлди.

Португалиялик футболчига “Барселона” харидор бўлганди. Силванинг ўзи ҳам Каталонияга кўчиб ўтиш истагини билдирган.

“Сити” ўз юлдузини сақлаб қолиш мақсадида унинг трансферини “Барселона”нинг куч етмайдиган сумма – 100 миллион евро қилиб белгилади.

“Барселона” ёзги трансферлар вақтда Рафинья Диас, Андреас Кристенсен, Фран Кесси ва Роберт Левандовскини қўлга киритди. Бернарду Силва бош мураббий Хави кутган асосий трансферлардан бири эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!