Гвардиола собиқ футболчисини "Ювентус"дан "Манчестер Сити"га олиб келиши мумкин

Италиянинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.
 
Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик вингер ёзда "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин. Ўз навбатида туринликлар Коста борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёрлар.
 
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола "Бавария"ни бошқарган пайтида Дуглас Коста билан ишлаганди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!