Гвардиола Стоунзнинг жароҳатга мойиллигига изоҳ берди!

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Жон Стоунзнинг жароҳат бўйича муаммоларини бутунлай ҳал этган-этмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Tecno

"Умид қиламан, ҳа. Унинг шартномаси ёзда тугайдими? Бу ҳақда мендан сўраманг, қарор клуб ихтиёрида бўлади. Биз требл ютган мавсумда у ажойиб ўйнаган эди, аммо шундан кейин у барқарор ўйин намойиш эта олмади, кўп марта жароҳат олди. Энди фақат кутамиз ва кузатамиз", — деди испаниялик мутахассис "City Report" нашрига.

Жон Стоунз 2016 йилдан бери "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 31 ёшли ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушишга улгурди, лекин ҳали гол ёки ассист қайд этиб жамоасига ёрдам бермади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!