Гвардиола супер футболчидан юз ўгирди
“Манчестер Сити” анчадан буён асосий трансфер нишони бўлиб турган Калиду Кулибалини трансфер қилиш фикридан қайтди.
Бунга “Наполи” клуби билан бир неча ойдан буён давом этаётган музокараларда олдинга силжиш бўлмаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Италияликлар 29 ёшли ҳимоячи учун 80 миллион евро талаб қилмоқда ва бу суммани пасайтирмаяпти. Кулибалининг ўзи манчестерликлар билан келишувга эришган ва “Наполи” раҳбариятидан нархни туширишни сўрамоқда.
Бироқ, неаполликлар ҳимоячи трансферидан мўмай даромад олиш мақсадида ўз фикрида қатъий турибди.
Гвардиола Кулибали ўрнига “Севилья”дан Диего Карлос ёки “Атлетико”дан Хосе Хименес каби юқори савияли ўйинчиларни олишни кўзламоқда.
Фикрлар