Гвардиола: Тан оламан, у Шекспирдек гапира олмайди

Эртага "Манчестер Сити" АПЛ 26-тури доирасида "Фулхэм"га қарши ўйин ўтказади. Мазкур беллашув олдидан "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдирди. 

- Ҳа, у яхши. [у ўйнашга тайёр].

- Тан оламан, у Уильям Шекспирдек гапира олмайди, лекин кун сайин яхшиланиб бормоқда.

- У биз нима хоҳлаётганимизни тушунади, ўзи айтмоқчи бўлган фикрни ҳам етказа олади ва ҳар сафар тобора яхшироқ бўляпти. У жуда ақлли. Жисмонан бақувват, жуда кучли ва тезкор… ҳамиша тўғри позицияларни эгаллаб туради.


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!