
Гвардиола тезкор футболчисининг камчилигини айтди
“Манчестер Сити” қанот ҳужумчиси Жереми Доку “шаҳарликлар” сафидаги дриблинги энг кучли ва энг тезкор футболчилардан ҳисоблагади.
Бельгиялик футболчи жорий мавсум ёрқин ўйин кўрсатаётганига қарамай, айрим камчиликлари кўз ташланмоқда.
Манчестерликлар устози Хосеп Гвардиола Жереми Доку эътибор бериши керак бўлган жиҳатларни санаб ўтди.
- Рақиб жарима майдончаси яқинида, айниқса, бирга бир вазиятда Доку ажойиб ўйнаяпти. Бу борада шунчаки топ-даражадаги футболчи.
Бироқ Жереми ҳали ёш ва ишлаши керак бўлган нарсалар кўп. Жумладан, у ўйинни яхшироқ тушунишни ўрганиши керак. Бу ҳужумдан ташқари, ҳимоядаги ҳаракатларига ҳам тегишли.
Мен Доку фақат индивидуал ҳаракатлари билан жамоага ёрдам бера олади, деб ўйламайман. Жереми ўз иқтидорини намойиш қилиши ва ҳали кўп нарсани ўрганиши талаб этилади, - деди Хосеп Гвардиола.
23 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 11 та учрашувда майдонга тушиб, учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар