Гвардиола: Тириклигимда мен қилган ишни ҳеч ким уддалай олмайди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси билан эришган тарихий ютуқларни яқин ўртада ҳеч қайси клуб такрорлаш олмаслигини маълум қилди.

- Англия Премьер-лигасидан ҳеч бир клуб 100 очко жамғара олмайди ва кетма-кет тўрт марта мамлакат чемпионлигига эришмайди. Афсуски, мен тириклигимда бу ишларни уддалагайдиган ҳеч ким йўқ, - деди Хосеп Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Хосеп Гвардиола қўл остида жами олти маротаба Англия чемпионлигига сазовор бўлган. Охирги тўрт мавсумда “шаҳарликлар” чемпионликни ҳеч кимга бермади. Англия Премьер-лигаси тарихида бунгача кетма-кет тўрт бор чемпион бўлиш ҳеч кимга насиб қилмаган.

Бундан ташқари, 2017-2018 йилги мавсумда испаниялик мутахассис шогирдлари Англия Премьер-лигасида 100 очко жамғаришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!