Гвардиола Венгернинг рекордини янгилади

"Манчестер Сити" АПЛнинг 29-турида ўз мухлислари армиясини хурсанд қилди. Хосеп Гвардиола шогирдлари “Этихад”да “Ливерпуль”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Испаниялик мутахассис учун ушбу баҳс "шаҳарликлар" бошқарувида Премьер-лигада ўз майдонида қозонилган 100-ғалаба бўлди. Ушбу кўрсаткичга эришиш учун Гвардиолага 128 та ўйин керак бўлди, бу рекорддир. Бу борадаги аввалги рекорд “Арсенал”нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгерга тегишли эди. Франциялик мутахассис “канонирлар” билан ўз майдонида АПЛда 100 та ўйинда ғалаба қозониш учун 139 та ўйин сарфлаган.

Гвардиола жамоаси айни дамда Премьер-лига турнир жадвалида 64 очко билан пешқадам "Арсенал"дан сўнг 2-ўринда бормоқда. Энди "Манчестер Сити" АПЛ доирасида навбатдаги учрашувини сафарда "Саутгемптон"га қарши ўтказади. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс 8 апрель, шанба куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!