Гвардиола яна требл қайд этиши мумкинлиги ҳақида гапирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси билан иккинчи требл қайд этиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Тан олишимиз керак, АПЛ учун кураш, ЕЧЛда "Реал"га қарши ўйнаш ва кубокда ярим финалга қадар етиб бориш - катта шараф. Биз доим ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо ҳозир бор эътиборимизни муҳим ўйинларга қаратганмиз. 

Требл масаласи бизнинг қарашларимизга қараб, ҳал бўлади. Қанчалик маъсулият билан ёндашсак, шунчалик яхши натижаларни қўлга киритамиз", - деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Сити"ни 17 апрель куни тунда чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашуви доирасида "Реал"га қарши ўйин кутиб турибди. Шанба оқшомида "Челси" билан кубок финали учун кураш олиб борилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!