Гвардиола: Ютолмасак, ҳаммаси тамом

“МанчестерСити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 30-тури доирасида сафарда бўлиб ўтадиган “ВестХэм”га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

-  Ҳозир навбат “ВестХэм”га келди. Премьер-лига — энг қийин мусобақа. Биз ҳали ҳам курашдамиз ва тушунамизки, агар очко йўқотсак, ҳаммаси тугайди.

Мен ҳар доим айтганманки, охирги 10 та ўйинга яқинлашганимизда ҳар бир жамоа бирор нарса учун курашади — омон қолиш учун, Европа Лигаси учун, Конференциялар Лигаси учун, Чемпионлар Лигаси учун, чемпионлик учун.

Бу нормал ҳолат, ҳар бир ўйин муҳим. Бундан буёғига иккинчи имконият бўлмайди, - деди Гвардиола ESPN журналистларига берган интервьюсида.

АПЛнинг 29 туридан кейин “шаҳарликлар” 60 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва етакчи “Арсенал”дан етти очкога ортда қолмоқда, бироқ уларда захира ўйини мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!