Гвардиолага жамоани қутқариш учун январда 200 миллион фунт берилади

  • 3 декабрь, 2024, 11:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сити”нинг ғалабасиз серияси еттита ўйинга етганидан кейин клуб хўжайинлари бош мураббий Хосеп Гвардиолага вазиятни ўнглаш учун 200 миллион фунт ажратадиган бўлди.

Испаниялик мутахассис жамоасининг муваффақиятсизлигини жароҳатлар кўплиги ва таркибни шакллантириш учун ўйинчи етишмаслиги билан боғлаган эди.

Энди Гвардиола қишки трансферлар вақтида бўш нуқталарни юқори малакали ижрочилар билан тўлдириш имконига эга бўлади.

Аввалига “шаҳарликлар” янги ўйинчилар учун 100 миллион фунт ажратишни мўлжаллаган эди. Бироқ вазият жиддийлигини кўриниб қолганидан кейин бу сумма икки бараварга оширилди.

Daily Star нашрининг ёзишича, “Сити” мутасаддилари қишки трансферлар вақтида “Реал Сосьедад” таян ярим ҳимоячиси Мартин Субименди, “Ньюкасл” плеймейкери Бруно Гимараэс ва “Спортинг” тўпурари Виктор Дьёкерешни олишга ҳаракат қилиб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!