Гвардиолага тушунтириш берилди
Ads

Англия Футбол лигаси «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиолага жавоб берди.

Гап шундаки, манчестерликлар жамоаси бош мураббийи кеча Англия Лига кубоги (Карабао Кап) нимчорак финали доирасида бўлиб ўтган «Вулверҳэмптон»га қарши ўйиндан сўнг, ушбу турнирнинг расмий тўпи бўлмиш Mitre Delta EFL ни танқид қилганди.

Мураббий ушбу тўп ниҳоятда енгил эканини айтиб, бундай тўпларда футбол ўйнаш мумкин эмаслигини айтган ва шу тариқа жамоасининг 120 дақиқа давомида чемпионшип жамоаси дарвозасини ишғол қила олмаганини оқламоқчи бўлганди.

АФЛ баёнотида айтилишича, Англия лига кубогида қўлланилаётган Mitre Delta EFL тўплари етарлича синовлардан ўтган ва ФИФА нинг барча стандартларига тўлиқ жавоб беради. Тўпнинг тузилиши, шакли, оғирлиги ҳам белгиланган талабларга тўлиқ мосдир. Ташкилот Пеп Гвардиоланинг хавотирини ва танловини тўғри тушунишини, аммо кечаги ўйинлардаги қизиқарли учрашувлар тўпнинг салбий таъсирини инкор этишини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиоладан ташқари, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яхё Туре ҳам тўпни танқид қилиб ўтган ва ўз фаолияти давомида кўрган энг ёмон ва сифатсиз тўп эканини қайд этганди.

«Манчестер Сити» якунда пенальтилар сериясида «Вулверҳэмптон» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди.

Минбар

Барча блоглар