Гвардиолани тиз чўктирган жамоа рекорд ўрнатди

Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” 17-турда “Астон Вилла” майдонига ўйинда рақибга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу натижа мезбонлар учун рекорд сифатида қайд этди. “Астон Вилла” ўз тарихида илк бор амалдаги чемпионни кетма-кет икки маротаба мағлубиятга учратди.

Унаи Эмери шогирдлари ўтган йилнинг 6 декабрь куни ўз мухлислари гувоҳлигида  “шаҳарликлар”ни кичик ҳисобда таслим қилганди. Мана орадан бир йил ўтиб, жамоа бу вазифани иккинчи бор уддалади.

Хосеп Гвардиола жамоасини инқироздан олиб чиқа олгани йўқ. Манчестерликлар сўнгги 12 та учрашувдан тўққизтасини бой берди, фақат битта ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!