
Гвардиоланинг навбатдаги нишони аниқ бўлди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси учун янги номзодлар қидиришда давом этади.
Қишда тўртта катта трансферни амалга оширган “шаҳарликлар” энди ёзги харидларга тайёргарлик кўряпти.
Маълумотларга қараганда, испаниялик мутазассисга “Милан”да порлаётган нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерснинг ҳаракатлари маъқул келган.
Рейндерс Италия чемпионатида ўзининг энг кучли сифатларини намойиш эта олди. Мутахассислар бу футболчи рақиб ҳужумини бузиш ва ўз жамоасининг ўйинини ташкил қилишда жуда самарали ҳаракат қилаётганини таъкидлашмоқда.
Хосеп Гвардиола 2025 йилнинг қишки ва ёзги трансферлар даврида таркибнинг катта қисмини янгилашга қарор қилган. Ҳозирча ҳимоя марказига Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс олиб келинди. Ҳужум чизиғи “Айнтрахт” тўпурари Умар Мармуш орқали кучайтирилди. Ярим ҳимояга Нико Гонсалес таклиф этилди.
Экспертларнинг таъкидлашича, жорий масумнинг биринчи ярмидаги муваффақиятсизликдан кейин “шаҳарликлар” ёзги трансферлар даврида ҳам бир неча позицияга истеъдодли ўйинчиларни олиб келади.
Фикрлар