Гвардиоланинг орзуси амалга ошади

Анчадан буён гранд клублар нишонида турган “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали ниҳоят Англияга келиш имконига эга бўлди.

Трансферлар билан шуғулланаётган агент Энрико Феделе Кулибали ёзда “Манчестер Сити” сафига қўшилишини таъкидламоқда.

- Мен доим Кулибалининг кетиши катта бўшлиқ қолдиришини таъкидлаб келганман. Лекин айни пайтда айтишим мумкинки, уни олишни бошқалардан кўра кўпроқ хоҳлаётган клуб пайдо бўлди ва улар мақсадига етишга жуда яқин. Бу “Манчестер Сити”, - деди Энрико Феделе.

Кулибали жорий мавсумда Италия чемпионатида 22 та учрашувда майдонга тушди. “Наполи” чемпионликка даъвогарлик қилмаса-да, Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар